ФУҚАРОЛИК СУДИ ИШЛАРИ ЮРИТИШНИ РАҚАМЛАШТИРИШГА ҚИСҚАЧА ТАВСИФ
Kalit so‘zlar:
рақамлаштириш, блокчейн, онлайн, фуқаролик суди ишлари, интернет, платформа, пандемия.Annotatsiya
Мақолада Ўзбекистонда фуқаролик суди ишларини юритишга рақамли технологияларни жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилди. Шунингдек, хорижий мамлакатларнинг фуқаролик суди ишларини юритишни рақамлаштириш тажрибаси таҳлил қилинди, суд ишларини юритишни рақамлаштиришнинг афзалликлари ўрганилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда умумюрисдикция судлари “E-XSUD” ахборот тизими орқали электрон ресурслардан фаол фойдаланмоқда. “E-XSUD” ахборот тизими судлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни таъминлайдиган тизимлар мажмуаси ҳисобланади. Фуқаролик суди ишларини юритишни рақамлаштириш суд процесси иштирокчиларига қулайлик яратиш, яъни вақтни тежаш, ишларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш (почта алоқаси, саёҳат ва турар жой ҳамда бошқалар) учун мўлжалланган. Шу билан бирга, фуқаролик суди ишларини юритишни рақамлаштириш одил судловни таъминлаш, ишни кўриб чиқиш муддатини тезлаштириш ва суд ҳужжатлари сифатини ошириш, суд мажлисларини онлайн ўтказиш воситасидир. Мазкур мақолада амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, бажарилаётган дастур ва лойиҳалар асосида Ўзбекистонда замонавий рақамли одил судловни амалга ошириш имконияти ва яқин келажакда қилиниши лозим бўлган ҳаракатлар ёритилган.

