ПУЛНИ ЮВИШ ГЕНЕЗИСИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

жиноят ҳуқуқи, жавобгарлик, даромадларни легаллаштириш, жиноят, терроризмни молиялаштириш.

Annotatsiya

Мақолада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг умумий тушунчаси таҳлил қилинган. Муаллиф эътибори жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жамият ҳаётининг турли соҳаларида уюшган жиноятчилик юзага келиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароит яратиши туфайли миллий хавфсизликка жиддий таҳдид солиш мумкинлигига қаратилган. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш – пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уларни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан уларнинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, худди шунингдек, бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусияти, манбаи, турган жойи, тасарруф этиш, кўчириш усули, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқлари ёки уларнинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш. 

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-01

Qanday Iqtibos Keltirish