ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

жиноятчиликка қарши кураш, халқаро ҳамкорлик, халқаро жиноят нормалари, экстрадиция, жиноий гуруҳ, жиноий уюшма, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, халқаро стандартлар таҳлили.

Annotatsiya

 Мазкур илмий мақолада жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликнинг халқаро ҳуқуқий асослари тизимли таҳлил қилинган. Муаллиф мақолада жиноятчиликка қарши курашиш тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг халқаро ҳамкорлиги масаласининг назарий жиҳатларини ёритиб беришга ҳаракат қилган. Шунингдек, бугунги кунда долзарб ҳисоб-
ланган халқаро миқёсдаги “жиноий гуруҳ” ва “жиноий уюшма” тушунчалари мазмун-моҳияти таҳлил этилган. Муаллифнинг халқаро конвенциялар, декларациялар ва хорижий мамлакатлар қонунчилиги бўйича қиёсий таҳлили мақоланинг ўзига хос жиҳатларини акс эттиришга хизмат қилган. Бундан ташқари, тадқиқот мавзусининг долзарблиги бундай жиноятларнинг содир этилиши замонавий техник воситалар ва ҳаво, ер усти транспортининг юқори технологияли объектларидан фойдаланиш, жиноий ташкилотнинг юқори даражадаги трансконтинентал даражаси ва ноқонуний, молиявий манбаларни қўллаб-қувватлаш билан тавсифланади. Бундай фаолиятнинг кейинги истиқболи трансмиллий хусусиятга эга бўлган жиддий жиноятлар сонининг сезиларли даражада ошиши билан изоҳланади. Давлатлар ўртасида етарли даражада ҳуқуқий ҳамкорликнинг йўқлиги салбий амалиётнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига олиб келади, чунки жиноятчилар бир давлатда жиноят содир этганда, одил судловдан бўйин товлаш ва жиноий жавобгарликка тортилишдан қочиш мақсадида учинчи давлатларнинг чегараларини ноқонуний кесиб ўтишади. Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида бундай жиноятларни аниқлаш, тергов қилиш ва олдини олиш масаласи энг долзарб муаммо ҳисобланади. 

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-01

Qanday Iqtibos Keltirish

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ . (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(1). https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/195