ПАРЛАМЕНТ ТАДҚИҚОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҚИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

демократия, парламент назорати, Конгресс, тадқиқот, парламент тадқиқот хизмати, парламент кутубхонаси, қадриятлар, муаммолар.

Annotatsiya

Ушбу мақолада парламент тадқиқот хизматларининг фаолияти хорижий давлатлар тажрибаси мисолида таҳлил қилинган. Бунда қонун чиқарувчи органлар учун холис ва ишончли ахборотнинг зарурати ва манбалари кўрсатилган. АҚШ, Канада, Франция каби ривож-
ланган давлатларда парламент тадқиқот хизматларининг тузилмаси, вазифаларини таҳлил қилиш орқали уларнинг парламент фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш масалалари ўрганилган. Парламент фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий таъминлашнинг мазмун-моҳиятини тушуниш учун мазкур соҳада энг илғор тажрибага эга бўлган парламентлар (АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Туркия)нинг илмий хизматлари фаолиятини чуқур таҳлил қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Хорижий парламентларнинг илмий хизматлари амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг мақоми, мазмуни, объекти ва субъекти, ўрганиш предмети ва тадқиқот услублари бирмунча фарқланади. Парламентнинг қабул қилинаётган қарорлари, аксарият ҳолларда тайёрланган қонун лойиҳалари, шунингдек, парламент томонидан қабул қилинган қонунларни илмий экспертиза қилиш, режалаштирилаётган парламент тадбирларини ўтказиш, масалан, парламент назорати натижаси бўйича танланган таъсир чорасини қўллашдан олдин унинг тўғрилигини илмий жиҳатдан асослантириш улар фаолиятида муҳим ўрин тутади. Ушбу мақолада берилган қиёсий таҳлил методи парламент тадқиқот хизматларининг вужудга келиш тарихини ёритади ва Олий Мажлис палаталари фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни такомиллаштиришга хизмат қилади. 

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-01

Qanday Iqtibos Keltirish

ПАРЛАМЕНТ ТАДҚИҚОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҚИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ. (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(2), 6-13. https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/199