Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги ариза (шикоят)ларни кўриб чиқиш тартиби
Kalit so‘zlar:
сайлов, сайлов ҳуқуқи, шикоят (ариза), маъмурий тартиб, суд тартиби, суд тартибида шикоят (ариза)ларни кўриб чиқиш, сайлов ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, Ўзбекистонда сайлов тизими, маъмурий суд, маъмурий суд иш юритуви, сайлов комиссиялари қарорлари, шикоят муддати, ариза (шикоят) талаблари.Annotatsiya
Мазкур мақолада фуқароларнинг энг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири бўлмиш сайлов ҳуқуқини амалга оширишнинг айрим жиҳатлари таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари ҳамда бу ҳуқуқлар бузилганлиги тўғрисидаги ариза (шикоят)ларни кўриб чиқиш тартибига оид ҳуқуқий масалалар таҳлили келтирилган. Шу билан бирга, сайлов соҳасига оид қонун ҳужжатларидаги янгиликлар билан бир қаторда сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги шикоятларни маъмурий ва суд тартибида кўриб чиқишнинг процессуал жиҳатлари тушунтирилган, суд тартибида шикоятларни кўриб чиқишга оид айрим ҳуқуқий муаммолар келтириб ўтилган. Мақолада, бундан ташқари, суд амалиёти асосида кейслар таҳлили келтирилган ва сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари очиб берилган.

