ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИДА АЙРИМ ТРАНСМИЛЛИЙ ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

коррупция, трансмиллий уюшган жиноятчилик, жиноий жавобгарлик, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, кибержиноятчилик.

Annotatsiya

Ушбу илмий мақолада дунё миқёсида жиноят объекти сифатида инсоният тинчлиги ва хавфсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш тенденциясини ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка эришишда халқаро ҳамжамият аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таҳлиллар ўтказилиши тўғрисидаги фикрларга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, одам савдоси, терроризм, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси ва шу каби бошқа трансчегаравий жиноятлар бўйича миллий қонунчиликни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида такомиллаштиришнинг янги йўналиш ва истиқболларини тадқиқ этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилган. Бундан ташқари, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва жиноятнинг бошқа турларига қарши курашиш ва олдини олишда ҳамкорлик қилиш юзасидан қатор шартномалар тузилиши, жумладан, хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари, жамоат тартиби ва хавфсизликка рахна солувчи глобал таҳдидларга қарши кураш соҳасида муайян тажриба тўплашга қаратилган айрим нормаларни миллий қонунчилик асосида таҳлил қилиш борасидаги хулосалар баён этилган. Мақолада хорижий давлатлар қонунчилигида трансмиллий жиноятлар учун жавобгарликнинг айрим жиҳатларини тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга экани асослантирилган.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-01

Qanday Iqtibos Keltirish

ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИДА АЙРИМ ТРАНСМИЛЛИЙ ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ. (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(2), 75-90. https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/206