Айрим хорижий давлатларда маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти билан боғлиқ масалалар таҳлили
Kalit so‘zlar:
хорижий, маҳкум, моддий-маиший, таъминот, жазо, ижро этиш, муассасалар, пенитенциар тизим.Annotatsiya
Мазкур мақолада айрим хорижий давлатларда маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган ҳамда уларнинг назарий ва амалий ечимини ҳал этиш мақсадида хулосалар келтирилган. Жумладан, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида халқаро майдонда фаолият кўрсатиб, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва қоидаларини тан олган ҳолда, жазони ижро этиш тизимини ҳарбий ёки ярим ҳарбий кўринишдаги идоралар томонидан бошқарилишидан воз кечиши лозимлиги таъкидланган. Шунингдек, маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти масаласини ҳал этишда шошма-шошарликка йўл қўймаган ҳолда, тахминий, бироқ муддатлари реал воқеликка мос келадиган жазони ижро этиш тизимининг камида ўн беш ёки йигирма йиллик фаолиятини қамраб оладиган янги концепциянинг ишлаб чиқилиши ва амалиётчи мутахассислар ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига маълум қилиниши лозимлиги ўз аксини топган. Барча давлатларда ҳам пенитенциар тизим Адлия вазирлиги тасарруфида эмаслиги ва бу масала ҳар бир давлатнинг ички сиёсати, иқтисодиёти билан чамбарчас боғлиқлиги мисоллар ёрдамида ёритилган.

