ЖАҲОНДА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ: ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛ
Kalit so‘zlar:
сунъий интеллект, рақамлаштириш, ишлаб чиқариш, стратегия, татбиқ этиш, роботлаштириш, технология, IT саноати.Annotatsiya
Ушбу мақолада муаллиф сунъий интеллект тушунчаси, уни кўплаб хорижий мамлакатларда ва Ўзбекистонда ривожлантириш стратегиялари масаласини муҳокама қила- ди. Хусусан, сунъий интеллект соҳасидаги глобал иштирокчи давлатлар: AҚШ, Хитой, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлактларнинг сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича концептуал масалалари кўриб чиқилган. Муаллиф сунъий интеллектнинг ривожланиш йўлларини ўрганиши ва таҳлил қилиши асосида, Ўзбекистон Республикасида пухта ўйланган ва стратегик жиҳатдан яхши ишлаб чиқилган режага эга бўлмасдан туриб сунъий интеллектнинг тараққий эттириш мумкин эмас деган хулосага келади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг сунъий интеллектни барча соҳа ва таромоқларга, ҳусусан, саноат, тиббиёт, фан, транспорт, коммуни- кациялар ва бошқаларга жорий этиш йўлидаги илк қадамлари кўриб чиқилган. Муаллиф юқори- даги давлатлар, шунингдек, Ҳиндистон, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Канада, Япония каби дав- латларнинг кўплаб стратегия ва режаларини таҳлил қилиш асосида мамлакатимизда сунъий интеллект тизимини ривожлантириш бўйича ўз қарашлари ва тавсияларини илгари сурган.

