ФУҚАРОЛИК МУНОСАБАТЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ШАХС ИШТИРОКИНИНГ НОРМАЛ ҲОЛАТИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ЮРИДИК МЕЗОНЛАР ТАВСИФИ
Kalit so‘zlar:
фуқаролик-ҳуқуқий муносабат, жисмоний шахснинг фуқаролик-ҳуқуқий му- носабатдаги нормал иштироки, нормал иштирокни белгиловчи мезонлар, ҳуқуқ субъектлилиги, ҳуқуқ лаёқати, муомала лаёқати, вояга етганлик, эмансипация, жисмоний шахснинг ўз ҳаракат- лари аҳамиятини тушуна олиши, муомала лаёқати чекланганлик, муомалага лаёқатсизлик, муо- мала лаёқатидаги нуқсонлар.Annotatsiya
Мазкур мақолада жисмоний шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда нормал ҳолатда иштирок этишини таъминловчи юридик мезонлар таҳлил қилинади. Муаллиф томонидан ушбу юридик мезонлар тўрт гуруҳга бўлиб ўрганилган. Мақолада ҳуқуқ субъектли- лигининг категориялари бўлган ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати, деликт лаёқат, шахс ўз ҳа- ракатларини амалга ошириш жараёнида оқибатни англаши ва тушуниб етиши, вояга етганлик ҳамда вояга етмасдан олдин муомала лаёқатига эга бўлиш (эмансипация, қонунда назарда ту- тилган ҳолларда никоҳ ёшига етмай туриб оила қуриш) ҳолатлари батафсил ёритилади. Ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати борасида олимларнинг турлича қарашлари солиштирилади. Ҳуқуқ лаёқати билан биргаликда муомала лаёқатининг мазмунини акс эттирувчи унсурлар таҳлил қилинади. Бугунги кунда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда жисмоний шахс қандай ҳолатда иштирок этиши ва қайси иштирок нормал (одатий) ҳолат деб баҳоланиши борасида фикр юри- тилади. Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш асослари, уларнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш доираси ўрганилади ва хорижий тажриба билан қиёсланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд бўшлиқлар ва амалиёт- даги муаммоларни бартараф этиш учун асосли таклифлар билдирилади.

