КИБЕРСКВОТТИНГ – ТОВАР БЕЛГИЛАРИНИ НОҚОНУНИЙ ЎЗЛАШТИРИШДА ЯНГИ ХАВФ (ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ТАҲЛИЛ)

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

товар белгиси, домен номи, киберқароқчилик, “UZ” домени, инсофсиз рақобат, интернет.

Annotatsiya

Машҳур тадбиркор, ишбилармон, “Microsoft” компанияси асосчиси Билл Гейтснинг “Агар Интернетда сизнинг бизнесингиз йўқ бўлса, унда бизнесдаги ўрнингиз ҳам йўқдир”, деб айтган гапи ҳозирги замон учун мос ва инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Бугунги кунда моддий макондаги савдо муносабатларининг виртуал маконга кўчаётганлиги тижорат муомаласи иштирокчилари учун қулай савдо муҳитини яратмоқда. Интернет тизими ривожланиши ўзининг ижобий жиҳатлари билан бирга айрим шахслар учун инсофсиз фаолият маконига айланди. Дунёдаги машҳур брендлар, домен номлари ўзлаштирилиши натижасида инсофсиз рақобат юзага келмоқда. Айрим давлатлар қонунчилигида ушбу ҳолат махсус ном билан киберқароқчилик деб аталса, бизда инсофсиз рақобат деб белгиланган. Мазкур ҳуқуққа зид фаолият хорижий давлатларда тегишли қонунчилик ва суд ҳужжатлари билан тартибга солинган бўлса, миллий доирада унинг ҳуқуқий мақомини белгилаш масаласи ҳали- ҳануз очиқлигича қолмоқда. Айтиш мумкинки, мавжуд қоидалар киберқароқчиликнинг тор доирадаги ҳуқуқий ҳолати ва оқибатига нисбатан мослашган. Яъни товар белгисини домен номларида ўзлаштирилганлик, унинг ҳуқуқий оқибатларини бартараф этиш, ушбу ҳолатнинг олдини олишнинг махсус механизмлари (қоида бўйича техник чораларнинг мавжудлиги), айбли шахснинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, ҳолатни киберқароқчилик деб топиш мезонлари хорижий давлатлар қонунчилиги ва амалиёти асосида ишлаб чиқилмаган. Ушбу ҳолатлар ҳақида мақолада атрофлича сўз юритилади. Киберқароқчилик хорижий давлатлар ва

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-01

Qanday Iqtibos Keltirish

КИБЕРСКВОТТИНГ – ТОВАР БЕЛГИЛАРИНИ НОҚОНУНИЙ ЎЗЛАШТИРИШДА ЯНГИ ХАВФ (ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ТАҲЛИЛ). (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(3), 54-66. https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/219