ЎЗБЕКИСТОНДА ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

жамоатчилик муҳокамаси, онлайн муҳокама, ижтимоий аҳамиятга молик масалалар, умумхалқ муҳокама, таклифларни инобатга олиш.

Annotatsiya

Мақолада жамоатчилик муҳокамалари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларни қўллаш амалиёти, ушбу соҳадаги хорижий амалиёт ва илмий қарашлар тадқиқ этилган. Ўрганиш жараёнида бундай муҳокамалар очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, улар иштирокчиларининг таклифлари ва фикрларини ҳисобга олишда ҳамда ушбу соҳани ҳуқуқий тартибга солишдаги бошқа муаммолар мавжудлиги аниқланган. Муаллиф жамоатчилик муҳокамаларини нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари баробарида, давлат органлари томонидан ўтказиш амалиётини тадқиқ қилган ва “жамоатчилик муҳокамалари” таърифини тўлиқроқ очиб беришга ҳаракат қилган. Мақолада қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамалари жамоатчилик муҳокамаларининг бир тури эканлиги ва бунда онлайн технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги асослаб берилган. Тадқиқотда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамалари йўлга қўйилганлиги ушбу жараённинг атрофлича тартибга солинганлиги билан боғланади. Шу асосда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга масалалар юзасидан жамоатчилик муҳокамаларини ўтказишни ҳуқуқий тартибга солиш борасида тавсиялар ишлаб чиқилган. Муаллиф бу борада мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш умумий қоидаларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари таклифларига давлат органлари томонидан жавоб беришни таъминлаш бўйича амалий тавсияларни илгари сурган.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-02

Qanday Iqtibos Keltirish

ЎЗБЕКИСТОНДА ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ. (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(4), 12-24. https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/232