ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
Kalit so‘zlar:
қурилиш, норматив ҳуқуқий-ҳужжат, Ҳаракатлар стратегияси, Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Шаҳарсозлик кодекси, экспертиза, комиссия, Қурилиш вазирлиги, маъ- мурий тартиб-таомиллар, маъмурий акт.Annotatsiya
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида сўнгги 4 йилликда қурилиш соҳаси- да олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари келиб чиқиши таҳлил қилинган. Уй-жой қурилиши, у билан доимий бўладиган муносабатларнинг давом этиб бориши, соҳанинг ҳуқуқий асослари доимий такомиллаштириб борилиши ва бу жараёнда вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш мақоланинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Бун- да ислоҳотлар давригача ва бундан кейин соҳада қилинаётган ўзгаришлар ҳуқуқий йўналиш сифа- тида белгилаб олинган. Фуқаролар ўртасида мулкий муносабатлардан келиб чиқадиган фуқаро- лик ҳолатлари эмас, балки тегишли давлат органлари билан вужудга келадиган маъмурий муно- сабатларнинг ҳуқуқий асослари ёритиб беришга ҳаракат қилинган. Олиб борилган тадқиқотнинг асосий мазмуни қурилиш соҳасидаги маъмурий муносабатларда вужудга келувчи ҳолатларни бартараф этиш учун қонунчилик ривожланишини таҳлил қилишдир. Шу билан биргаликда, қури- лиш соҳасида ташкил этилган субъектлар фаолияти билан биргаликда Шаҳарсозлик кодекси ҳам таҳлил қилинган. Бундан ташқари, соҳадаги норма ижодкорлиги жараёнини янада ривожланти- риш учун тегишли хулосалар чиқарилган. Тадқиқот объектини тавсифловчи асосий кўрсаткични белгилашда Статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга таянилди.

