НИЗОЛИ БИТИМЛАРНИНГ ТАЪРИФИ ВА КЛАССИФИКАЦИЯСИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

битимларнинг ҳақиқий эмаслиги, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар, низо- ли битимлар, муомала лаёқатидаги нуқсонлар оқибатида тузилган битимлар.

Annotatsiya

Мазкур мақолада ҳақиқий бўлмаган битимларнинг турлари бўлган ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайдиган ва низоли битимларнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, низоли битимларнинг турларига тўхталиб ўтилган ва мисоллар келтирилган. Низоли битимларни таснифлаш борасидаги олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган. Муаллиф келишмовчиликларнинг асоси бўлган низоли битимларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганади: мазмунининг ноқонунийлиги; уни тузувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг битим тузишга ҳақли эмаслиги; эркирода ва эркирода изҳорининг номувофиқлиги; битим шаклига риоя этилмаганлиги. Мақолада, шунингдек, ўз ҳаракати аҳамиятини тушунмайдиган ва уларни бошқара олмайдиган шахслар томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш асослари ҳам ёритиб ўтилган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд бўшлиқлар ва амалиётдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан асосли таклифлар билдирилган.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-02

Qanday Iqtibos Keltirish

НИЗОЛИ БИТИМЛАРНИНГ ТАЪРИФИ ВА КЛАССИФИКАЦИЯСИ. (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(4), 42-49. https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/235