ҒАРБДА ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК (БАНКРОТЛИК) ҲУҚУҚИ РИВОЖЛАНИШИ ВА АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР ШАКЛЛАНИШИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

тўловга қобилиятсизлик, банкротлик, кредитор, қарздор, manus injectio, cessio bonorum, пул мажбуриятлари, Actio Pauliana.

Annotatsiya

Мазкур мақолада Қадимги Римда, ўрта асрларда Италия, Франция, Германия ва Англияда тўловга қобилиятсизликни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган қоидаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши таҳлил қилинган. Шунингдек, рим ҳуқуқида қарздорнинг кредиторлар талабларини бажариш тартиби, ундирув қарздорнинг шахси ва мол-мулкига қаратилиши, қарздорга бериладиган имтиёзлар ва қайси ҳолатларда қарздор жавобгарликдан озод қилиниши ёритиб берилган. Бундан ташқари, ўрта асрларда Италия, Франция, Германия ва Англияда савдо билан боғлиқ тўловга қобилиятсизлик – банкротликнинг шаклланиши, норматив-ҳуқуқий базанинг яратилиши, давлатлар қонунчилигидаги бир-биридан фарқ қилувчи хусусиятлар ва ўхшаш жиҳатлар ўрганилган. Ушбу давлатларда банкротлик жараёнида қўлланиладиган турли таомилларнинг мазмунини очиб беришга ҳаракат қилинган, қайси қоидалар ҳозирги кунда ҳам кенг қўлланилаётганлиги ва бу нормаларнинг Ўзбекистон қонунчилигига қандай қилиб кириб келганлиги ҳамда ҳозирда улар қандай номланиши ва қўлланилиши таҳлил қилинган. Айнан ушбу давлатларда қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида тўловга қобилиятсизлик ҳуқуқининг турли йўналишлари ва тенденциялари белгиланган. Шунингдек, тарихда мавжуд бўлган, ижтимоий фойдали қоида ва нормаларни амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш орқали тиклаш масалалари ёритиб берилган.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-02

Qanday Iqtibos Keltirish

ҒАРБДА ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК (БАНКРОТЛИК) ҲУҚУҚИ РИВОЖЛАНИШИ ВА АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР ШАКЛЛАНИШИ. (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(4), 50-65. https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/236