ОИЛАГА ВА ЁШЛАРГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН ЖИНОЯТ ҚОНУНИ НОРМАЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

оила, ёшлар, жиноят ва жазо, қози, ислом ҳуқуқи, моддий таъминлашдан бўйин товлаш, жавобгарлик, жиноят қилишга ундаш, жиноятга жалб этиш, жисмоний ёки руҳий тазйиқ, ҳаракат, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш.

Annotatsiya

Мақолада оилага ва ёшларга қарши жиноятлар тушунчаси ва моҳияти, ушбу турдаги жиноятлар учун жавобгарлик масалалари, жавобгарлик назарда тутилган ва белгиланган жиноят қонунчилиги нормаларининг ривожланиш тарихи ўрганилган. Шунингдек, вояга етмаган шахсларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатларни муҳофаза қилиш давлат ва ҳуқуқ ривожининг илк босқичларида ҳуқуқ нормалари акс этган. Жумладан, Авестода, ундан кейин шариат қонунларида, хусусан, ислом динида ҳам жиноят ва жазо масалалари тўлиқ тартибга солинган. Жиноятлар: шахсга қарши; мулкка қарши; оилага қарши; эътиқодга қарши жиноятларга бўлиниб, жиноят субъектлари сифатида одам ҳам ҳайвон ҳам эътироф этилган. Жиноят субъектлари тушунчаси замирида шахснинг бирон-бир динга мансублиги ётган. Бироқ Авестода айнан “оила ёки ёшларга қарши жиноятлар” ҳақида сўз юритилмаган, лекин унинг у ёки бу нормаларида биз ўрганаётган жиноятларнинг баъзилари учун жавобгарлик назарда тутилган. Жиноятчиликка қарши курашнинг илдизлари жуда қадим замонларга бориб тақалади. Маълумки VII асрда юртимизга ислом дини кириб келган ва чоризм босқинига қадар мамлакатимиз ҳудудида шариат ҳуқуқи амал қилган. Шариат ҳуқуқига кўра жиноятга жалб этган шахс иштирокчи ҳисобланган.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-02

Qanday Iqtibos Keltirish

ОИЛАГА ВА ЁШЛАРГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН ЖИНОЯТ ҚОНУНИ НОРМАЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ. (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(4), 83-91. https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/239