ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ДАЛИЛЛАР МАҚБУЛЛИГИ ТАЛАБЛАРИНИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИШ БОРАСИДАГИ ТАЖРИБАСИ
Kalit so‘zlar:
умумий ҳуқуқ давлатлари, исбот қилишнинг англо-саксон тизими, далиллар мақбуллиги, истиснолар қоидалари, далилларнинг аҳамияти, далилларнинг ишга алоқадорлиги, ҳақиқатни аниқлаш.Annotatsiya
Мазкур мақолада умумий ҳуқуқ давлатлари (Буюк Британия ва АҚШ) қонунчилиги ҳамда континентал ҳуқуқ тизимли давлатларнинг далиллар мақбуллиги масаласи ёритилишининг умумий белгилари келтирилиб, далиллар мақбуллиги таърифи, уларнинг хусусиятлари, номақбул далилларнинг тоифалари батафсил ёритилган ва бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан қиёсланган. Шунингдек, бу давлатларда далиллар номақбуллигининг мезонлари таҳлил қилинган, уларнинг моҳияти очиб берилган ва мазкур давлатларда қўллашга оид хусусиятлар талқин қилинган. Ушбу давлатларнинг далиллар номақбуллиги жиҳатлари қиёсий таҳлил қилинган ва миллий қонунчилигининг далиллар номақбуллиги жиҳатлари жиноят-процессуал қонунчилигига яқинда киритилган қонуний янгиликлар билан таққосланган. Бундан ташқари, мазкур мақолада ҳар бир ҳуқуқий тизимнинг далиллар мақбуллиги соҳасидаги ижобий ва салбий томонлари, ҳуқуқшуносларнинг мазкур масала юзасидан фикрлари келтирилган. Мақолада далилларнинг фойдаланишга рухсат берилиши учун юқори талабларни белгилаш билан жиноят иши бўйича ҳақиқатга эришиш ўртасида объектив ва мантиқий боғлиқлик борлиги қайта пропорционал деб таърифланган. Мақола якунида далиллар мақбуллиги аҳамиятининг муаллифлик тушунчаси берилиб, тизимнинг далиллар мақбуллиги хусусиятларини жиноят процесси мақсади ва жиноий-процессуал муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқлари амалга оширилишининг ўзаро боғлиқлиги таърифлаб берилган.

