ПАРЛАМЕНТ ФАОЛИЯТИ УЧУН АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТНОМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Kalit so‘zlar:
ахборот-таҳлилий маълумотнома, ахборот-таҳлилий маълумотномаларнинг “истеъмолчи”лари, ахборот-таҳлилий маълумотноманинг тузилиши, ахборотни қидириш ва таҳлил қилиш учун сарфланадиган вақтнинг ўзаро нисбати, ахборотлар манбалари, “ақл марказлари”.Annotatsiya
Бугунги кунда ҳар қандай фаолиятни амалга оширишда, шубҳасиз, илмий асос-
ланган усуллар ва услублар қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки амалиётнинг илм билан ҳамнафас бўлиши кўзланган натижага эришишда масаланинг ечимини топиш ёки ҳал қилишнинг энг асосий омили саналади. Мисол учун, парламент фаолиятини амалга ошириш учун кўмаклашишда ахборот-таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш усуллари ҳам, ўз навбатида, бевосита қонунларнинг сифати ёки парламент назорати натижаларига, бу орқали бошқарув жараёнига таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли ахборот-таҳлилий маълумотномаларни тайёрлашнинг илмий асосларини очиб бериш, уни доимий такомиллаштириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада мазкур фаолиятни амалга оширувчи субъектлар ходимларининг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, улар учун ахборот-таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш бўйича аниқ илмий таҳлилларга асосланган услубий қўлланмаларни яратиш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада парламент фаолияти учун тайёрланадиган ахборот-таҳлилий маълумотномаларнинг мақсади, тузилиши, уларни тайёрлаш босқичлари, усулларининг илмий-амалий жиҳатлари, шунингдек, уларни тайёрлаш учун сарфланадиган вақтни тўғри тақсимлаш, маълумотномани шакллантиришда ҳаракатларнинг кетма-кетлиги илмий таҳлиллар ва амалиётда қўлланилган турли хил усуллар асосида ёритилган.

