СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ: НАЗАРИЙ ВА МЕТОДОЛОГИК ЖИҲАТЛАР
Kalit so‘zlar:
режалаштириш, стратегик режалаштириш, Ҳаракатлар стратегияси, стратегик режалаштириш назарияси, стратегик режалаштириш методологияси, ривожланиш концепциялари, стратегик планлаштириш принциплари.Annotatsiya
Ушбу мақолада стратегик режалаштиришни тушуниш масаласи, унинг илмий таърифи ва моҳияти, олимларнинг ушбу категория юзасидан турли хил қарашлари таҳлил этилган. Муаллиф илмий адабиётда стратегик режалаштириш борасидаги қарашларни таҳлил этиб, бу борадаги турли ёндашувлар мавжудлигини, бу ҳолат ушбу масалага нисбатан олимларнинг катта қизиқишни кўрсатишини таъкидлайди. Айрим гуруҳ олимлар стратегик режалаштиришни “ҳодиса сифатида стратегия”, “стратегия – хатти-ҳаракатлар принципи”, “позиция сифатида стратегия”, “стратегия – истиқбол”, “стратегия услуб сифатида” дея қарашса, бошқалари эса стратегик режалаштиришни фундаментал фан сифатида эътироф этишиб, шу билан бирга сиёсат, стратегия ва тактика стратегик раҳбарлик ва бошқарувнинг мустақил категорияларидир, деб ҳисоблашади. Стратегик режалаштириш жамият ҳаётининг барча соҳаларини рақамлаштириш шароитида жамият ва давлат ҳаётида стратегик барқарорлик омили сифатида ҳаракат қилиши асослантирилган. Муаллиф стратегик режалаштиришнинг жамият ва давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдаги, миллий хавфсизликни таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятини ёритган. Шунингдек, мақолада стратегик режалаштиришнинг босқичлари, функциялари, принциплари таҳлил этилади ва тегишли хулосалар илгари сурилади.

