Cунъий интеллект – роботларни жавобгар қилиш мумкинми?
Kalit so‘zlar:
робототехника, сунъий интеллект, ҳуқуқ, ахлоқ, ҳуқуқий жавобгарлик, регламент, интеллектуал мулк объектлари.Annotatsiya
Муаллиф ўз илмий мақоласида сунъий интеллектнинг, хусусан, ҳозирги вақтда сунъий интеллект соҳасининг энг кўзга кўринган вакиллари сифатида шаклланиб бораётган роботларнинг ҳуқуқий жавобгарлигини аниқлашда мавжуд илмий ва назарий ёндашувларни ўрганиб чиқади. Муаллиф таъкидлаганидек, роботларнинг қонуний жавобгарлигини белгилаш қоидалари ва механизмлари вақт ўтиши билан ўзгариб, такомиллашиб боради, шу билан бирга, ижтимоий тамойиллар – роботларнинг “ҳаёт” қоидаларини аниқ тартибга солиш талаб этилади. Ушбу мақолада муаллиф қатор тамойилларни таҳлил этган, улар орасида роботларни идентификациялаш талаби, огоҳлантириш талаби, “қора қути муаммоси”, сунъий интеллектни муҳандислик инфратузилмаси ва инсон омилидан мустақиллиги талаби, роботлаштиришнинг фойдалилиги талаби, роботларни жазолаш (йўқ қилиш) ҳамда уларни тузатиш каби қоидалар ва роботларни “ўчириб қўйиш” каби муаммолар кўриб чиқилган. Шунингдек, сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий муаммолари сифатида муаллиф ҳозирда кўпгина мамлакатларда саноат миқёсида ишлаб чиқарилаётган сунъий интеллект объектларини яратишнинг автономлиги ва мустақиллигини кўрсатиб ўтади. Бундан ташқари, сунъий интеллектни яратиш ва улар фаолиятининг ягона тамойиллари мавжуд эмаслиги уларга қўйиладиган талабларни бирлаштиришни ҳам, ҳуқуқий жавобгарлик чораларини белгилашни ҳам жиддий равишда мураккаблаштиради. Роботлардан фойдаланиш ҳажмини янада ошириш билан робототехниканинг фойдали жиҳатлари ва жамият хавфсизлиги ўртасидаги мувозанатни қарор топтириш муҳим аҳамият касб этади.

