ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Kalit so‘zlar:
суд, судья, одил судлов, фуқаролик ишлари бўйича суд, суд ҳужжатлари, суд ҳал қилув қарори, ажрим, суд буйруғи, сиртдан ҳал қилув қарори, сиртдан иш юритиш.Annotatsiya
Мазкур мақолада фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция суди ҳужжатлари тушунчаси ва уларнинг турлари таҳлил этилган. Хусусан, суд ҳужжатлари тушунчаси ва турлари, бу борадаги ҳуқуқшунос олимларнинг илмий-назарий қарашлари ўрганилган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, унинг ўзига хос хусусиятлари, уларга қўйилган талаблар таҳлил этилган. Суд ҳал қилув қарори хулоса қисмида нималар кўрсатилиши, бу бўйича хорижий давлатлар тажрибаси қиёсий таҳлил этилиб, миллий фуқаролик процессуал қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар илгари сурилган. Шунингдек, ишда сиртдан иш юритиш тушунчаси, мақсади ва унинг ўзига хос процессуал хусусиятлари, сиртдан иш юритиш бўйича хорижий тажриба таҳлил этилди ва миллий процессуал қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Бундан ташқари, ушбу мақолада суд ажрими тушунчаси ва уларнинг таснифи илмий-назарий ўрганиб чиқилди. Ҳуқуқшунос олимларнинг илмий қарашлари таҳлил этилиб, суд ажримларини таснифлаш мезонлари кўрсатиб берилди. Биринчи инстанция судининг ҳужжати сифатида суд буйруғи ва унинг аҳамияти, бу борадаги суд амалиёти, суд статистик маълумотлари ўрганилди ва хорижий давлатлар фуқаролик процессуал қонунчилиги қиёсий таҳлил этилди.

