АЛИМЕНТ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ СУД ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
Kalit so‘zlar:
алимент, алимент ундириш, алимент мажбуриятлари, ижро, дарҳол ижро, суд буйруғи, суд ҳал қилув қарори.Annotatsiya
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги кафолатланган. Мазкур мақолада алиментни ихтиёрий тўлаш, уни суд тартибида ундириш, алимент тўламаганлик учун жавобгарлик, алимент қарзини ундириш, алимент қарзини тўлашдан озод қилиш, алимент тўлаши шарт бўлган шахс чет давлатга кетаётганида, алимент тўлаши, алимент миқдорини ўзгартириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш, алимент мажбуриятларининг тугатилиши, алиментни мажбурий ундириш таърифи берилган. Шунингдек, алимент ундириш тўғрисидаги ишларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш, болалар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ота-оналар масъулиятини оширишга қаратилган масалалар ёритилган. Алимент ундириш тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари, суд қарорларини ижро этиш тартиби, ўзига хос процессуал хусусиятлари, суд амалиёти ва қонунчиликдаги муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар илгари сурилган. Ушбу тадқиқотдан мақсад суд амалиёти таҳлили асосида ва амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини эътиборга олган ҳолда, болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ягона суд амалиётини шакллантиришдир.

