ҲАРБИЙ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ: ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

Миллий гвардия, ҳарбий хизматчи, ижтимоий ҳимоя, пенсия, қонун.

Annotatsiya

Юриспруденция соҳасининг “Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи” ихти­сослигига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ижтимоий таъминотнинг асосий субъектларидан бири ҳисобланади. Шунга кўра, ушбу мақолада Миллий гвардия тизимида ижтимоий ҳимоя мавзуси долзарб масалалардан бири эканлиги илмий асослаб берилган, унда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофазалашнинг зарурати ва қонунчилик асослари тадқиқ қилинган. Мақолада ҳарбий хизматчиларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш тушунчаси ва моҳияти илмий жиҳатдан ўрганилиб, Миллий гвардия ҳарбий хизматидаги ижтимоий ҳимоялаш айрим чора-тадбирлари назарий таҳлил этилган. Бунда ижтимоий имтиёзлар бўйича таҳлилий маълумотлар берилган. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш муаммолари тадқиқ этилган. Мақолада олимларнинг билдирган фикрлари асосида илмий мунозарага киришилган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Nashr qilingan

2026-02-04

Qanday Iqtibos Keltirish

ҲАРБИЙ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ: ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ. (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(5), 133-139. https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/264