АМИР ТЕМУРНИНГ ТАРИХИЙ МЕРОСИ – ИНСОНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Kalit so‘zlar:
Амир Темур, “Темур тузуклари”, илм-фан, маданият, сипоҳ ва раият, адолат, сиёсий муносабатлар, шайхлар ва фозиллар, девон, муҳаддис, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, кориз, работ, меъмор, мусаввир, солиқ, Самарқанд қоғози, карвон йўллар, савдо-сотиқ, дипломатик алоқалар, “Зафарнома”, “Темурнома”.Annotatsiya
Мазкур мақолада Соҳибқирон Амир Темур даври инсоният тарихида маданий юксалиш ҳамда илм-фан равнақида алоҳида даврни ташкил этгани, ушбу даврда яратилган буюк маданий ва маънавий мерос, меъморий ёдгорликлар нафақат халқимиз, балки, дунё халқлари маданий тараққиётига ҳам муносиб хизмат қилгани ишончли манбаларга таянилган ҳолда таҳлил қилинган. Амир Темур томонидан бунёд этилган меъморий ёдгорликлар, хусусан, Самарқанднинг тарихий-маданий аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Амир Темур томонидан қудратли давлатнинг барпо этилиши, мамлакатда адолат устуворлигининг таъминланиши умумминтақа сиёсий, иқтисодий, маданий тараққиётига ҳам сезиларли ижобий таъсир кўрсатгани ҳам етарлича асосланган. Шунингдек, мақолага улкан давлат ва жамиятни бошқаришда “Темур тузуклари”нинг муҳим роль ўйнагани ҳамда миллий ва маънавий қадриятларимиз Амир Темур барпо этган буюк салтанатнинг негизини ташкил этгани ҳақида ҳам бир қатор материаллар жалб этилган.

