ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ЮРИДИК ШАХС КРЕДИТОРЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Kalit so‘zlar:
юридик шахс, кредитор, ҳуқуқлар, ҳимоя қилиш, қарздор, жавобгар, хабардор қилиш, жамият, иштирокчилар, муассислар.Annotatsiya
Юридик шахсларни қайта ташкил этишда унинг кредиторлари ҳуқуқларининг ҳимоя қилинганлиги ва манфаатларининг таъминланганлиги асосий масалалардан бири саналади. Чунки юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, асосан, кредиторлар манфаатларига таъсир кўрсатади ва уларнинг ҳуқуқлари амал қилишини хавф остига қўяди. Шу сабабли қайта ташкил этиш жараёни бошланишидан олдин кредиторни хабардор қилишга нисбатан аниқ муддатларни белгилаш муҳимдир. Қолаверса, бу жараёнлар ҳақида кредиторни хабардор этишнинг одатдаги тартибига янгича қараш, қайта ташкил этиш бошланишидан хабардор бўлишдан кредиторнинг манфаатдорлигини ошириш, бунда хабардор қилишнинг оммавий тартибини жорий этиш долзарбдир. Қайта ташкил этиш жараёни бошланганидан ўз вақтида хабардор бўлган юридик шахснинг ўз қарздори бўлган юридик шахсга нисбатан талабларини қўйиш ва қайта ташкил этилган юридик шахс билан ҳуқуқий муносабатларни сақлаб қолиш имконияти мавжуд бўлади. Бу эса қонунчиликда кредитор ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим воситаси саналади.

