ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
Kalit so‘zlar:
давлат хизматчиси, ҳуқуқий мақом, давлат хизмати, давлат фуқаролик хизмати, махсус хизмат, давAnnotatsiya
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат хизматчилари ҳуқуқий мақомининг жорий ҳолати таҳлил қилинган. Жумладан, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми бўйича Республикамиз ва хорижлик олимларнинг назария ва қарашлари ҳамда уларнинг ўзаро қиёсий таҳлили ўрганилган. Ўзбекистон Республикасида давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини қонун билан тартибга солишнинг зарурияти олимларнинг қарашлари, давлат дастурлари ва давлат раҳбарларининг фикрлари доирасида асослантирилган. Давлат хизматчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва давлат хизматидаги чекловлар мамлакатимиз қонунчилиги асосида таҳлил қилинган. Ўзбекистонда давлат хизмати функционал жиҳатдан давлатнинг махсус хизмати ва давлат фуқаролик хизматига бўлинганлиги ҳамда уларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми юридик жиҳатдан қай даражада тартибга солинганлиги таҳлил қилинган. Мақолада давлатнинг махсус хизмати Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги хизматдан иборат эканлиги ҳамда улар юридик жиҳатдан етарлича тартибга солинганлиги таъкидланган. Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини таъминлашдаги энг катта муаммо давлат фуқаролик хизмати билан боғлиқлиги ва бу борадаги асосий ҳуқуқий муаммолар ўрганилган. Мавзу юзасидан Корея Республикаси, Буюк Британия, Франция ва Германия каби мамлакатлар тажрибаси ўрганилган. Тадқиқотда маҳаллий ва хорижий олимларнинг назариялари, Респуликамиз қонунчилиги таҳлили ва ўзаро нисбати ҳамда ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, бир қанча амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

