ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ: ЗАРУРАТ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Kalit so‘zlar:
электрон жамоатчилик назорати, электрон ҳисобот, жамоатчилик муҳокамаси, рақамли технологиялар, жамоатчилик назорати объекти ва субъектлари.Annotatsiya
Ушбу мақолада жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишнинг замонавий йўналиши ва янги ғояси таклиф этилган. Бу – жамоатчилик назоратини рақамлаштириш. Барча соҳаларда рақамлаштириш ижобий натижага олиб келаётгани каби бу метод ҳам жамоатчилик назоратини янада кучайтиради, унинг таъсири ва амалий аҳамиятини оширади. Ҳозирга қадар жамоатчилик назоратини рақамлаштиришнинг илмий асослари чуқур тадқиқ қилинмаган. Чунки бу янги йўналиш ҳисобланади. Мазкур тадқиқот иши кузатиш, умумлаштириш, аксиоматик ва қиёсий методлар асосида амалга оширилди. Жамоатчилик назоратига оид амалиёт кузатилди. Мавжуд ҳуқуқий асослар ва уларнинг амалий ижроси ўрганилди. Натижада жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги айрим муаммолар, хусусан, мавжуд нормаларнинг ишламаслиги ва унинг сабаблари аниқланди. Фуқаролар томонидан олиб бориладиган назоратнинг оддий ва самарали усуллари амалиётга татбиқ этилмаган. Электрон ҳисобот беришнинг ҳуқуқий механизмлари тўлиқ шаклланмаган. Жамоатчилик муҳокамаларини рақамли технологиялар орқали ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилмаган. Умуман, жамоатчилик назоратини амалга оширишда реал ҳаётий вазиятлар эътиборга олинмаган. Мазкур муаммолар ҳал этилиши учун, албатта, жамоатчилик назоратини рақамлаштириш керак, деган хулосага келинди. Оддий фуқароларга қулайлик яратилиши зарур. Давлат органи ва унинг мансабдор шахси фаолияти устидан кучли назорат ўрнатилиши шарт. Бу қонун устуворлигини таъминлайди. Мақолада ушбу соҳадаги мавжуд муаммолар таҳлилидан келиб чиқиб таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.

