ҲАРБИЙ СУД: КЕЧА ВА БУГУН

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

ҳарбий суд, ҳарбий ҳайъат, ҳарбий трибунал, ҳарбий интизом, ҳарбий юрист, ҳарбий ҳуқуқ ҳамда хориж тажрибаси.

Annotatsiya

Мақолада тинчлик ва уруш даврида ҳарбий қисмларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини таъминлашнинг ажралмас қисми сифатида ҳарбий судлар фаолиятининг тарихий ривожланиш босқичлари таҳлил қилинган. Ҳарбий судларнинг ҳарбий хизматчилар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишининг ҳуқуқий асосларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганишга бағиш-
ланган адабиётлар ниҳоятда кам эканидан келиб чиқиб, уларнинг Қуролли Кучларда ва мамлакат қонунларига мувофиқ ташкил этилган бошқа ҳарбий тузилмаларда одил судловни амалга ошириш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган. Шунингдек, ҳарбий судлар ва умумий юрисдикция судлари ўртасидаги ташкилий-процессуал алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ва миллий қонунчиликда ҳарбий хизматчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, ҳарбий судларнинг умумий юрисдикция суд тизимининг таркибий қисми сифатидаги фаолияти ва қонунчилик амалиётини замон талаблари даражасида амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда уларнинг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш масалалари ёритилган. Бундан ташқари, ҳарбий судларнинг ташкилий-штат тузилмаси, ҳуқуқий мақоми, ҳарбий судьялар ва ҳарбий юристларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш масалалари ўрганилган.    

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-01

Qanday Iqtibos Keltirish