Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари
Kalit so‘zlar:
вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати, ҳуқуқий асослар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар, прокурорлик фаолияти.Annotatsiya
Мазкур мақолада мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили баён этилган. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашда прокуратура органларининг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини амалга оширишни таъминловчи ҳуқуқий асослар тизимли равишда ўрганилган бўлиб, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, прокуратура органларининг вояга етмаганлар соҳасидаги фаолияти юзасидан айрим ташкилий масалалар таҳлилий статистик маълумотлар асосида таҳлил қилинган. Қайд этилишича, вояга етмаганлар соҳасидаги айрим назорат объектлари фаолиятида бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари учрамоқда. Хусусан,
2020 йил давомида прокуратура органлари томонидан вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларда ўтказилган текшириш натижаларига кўра, 100 дан ортиқ қонунга зид ҳужжатлар прокурор протестига кўра бекор қилиниб, 150 га яқини қонунга мослаштирилган. Шу боис вояга етмаганлар билан бевосита фаолият кўрсатувчи давлат идоралари томонидан қонунларнинг аниқ ва бир хилда ташкил этилишини таъминлаш мақсадида айрим норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

