МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ ҚОНУНЧИЛИГИ МИСОЛИДА ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШЛАШНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Kalit so‘zlar:
ўриндошлик, бир неча касб ва лавозимларда ишлаш, ўриндошларнинг иш вақти ва таътили, МДҲ, ички ўриндошлик, ташқи ўриндошлик, ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш.Annotatsiya
Мақолада ўриндошлик асосида ишлашнинг ўзига хос хусусияти, ушбу институт- нинг меҳнат қонунчилиги тизимидаги аҳамияти, шунингдек, ўриндошликни тартибга солувчи нормаларнинг қиёсий таҳлили кўриб чиқилган. Ўриндошлик асосида ишлаш аксарият мамлакат- ларнинг меҳнат қонунчилигида янгилик эмас. Меҳнат бозорида уй бекалари, қоровул, мавсумий ва кунбай ишчилар каби ишчиларни ёллаш ҳар доим катта талабга эга. Юқорида айтиб ўтилган ходимлар билан бир қаторда, маълум шароитларда малакали мутахассисларни ўриндошликка жалб қилиш кенг тарқалди. Бу турдаги иш билан таъминлаш ходимларга маълум бир соҳада би- лим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, қўшимча даромад манбаига эга бўлиш учун ноёб имко- ният яратади. Ушбу турдаги иш кўпинча бир неча касб ва лавозимларда ишлаш ёки ўриндошлик асосида амалга оширилади. Шуни таъкидлаш жоизки, ўриндошлик асосида ишлаш амалиёти фуқа-ролик қонунчилиги билан эмас, балки меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинади. Бу, аввалам- бор, ўриндошлар билан меҳнат шартномасини тузиш зарурлиги билан асосланади, акс ҳолда, бу фаолият фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари бўйича хизмат кўрсатиш шартномасидан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Мазкур институтни ўрганиб чиқиб, унинг, асосан, юқорида кўрсатилган ишчилар учун фойдалилигига эътибор бериш керак. Аммо иш берувчи учун ҳам ижобий жиҳатлар мавжуд. Хусусан, кичик бизнес раҳбарлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар малакали ва таж- рибали мутахассисларга муҳтож бўлиб, улар билан ўриндошлик асосида меҳнат шартномасини тузиш молиявий жиҳатдан фойдали ҳисобланади. Шунингдек, муаллиф МДҲ давлатларининг ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги меҳнат қонунларини таҳлил қилади.

