ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ АДЛИЯ ТИЗИМИДАН ЧЕТЛАТИШ ИНСТИТУТИНИНГ ТАЪРИФИ ВА АҲАМИЯТИ
Kalit so‘zlar:
вояга етмаганларни четлатиш, четлатиш чоралари, тикловчи адлия, реабилитация, реинтеграция.Annotatsiya
Вояга етмаганларни адлия тизимидан расмий четлатиш чораларининг ижобий ва салбий томонлари ҳақидаги фикрлар, вояга етмаган шахсни адлия тизимидан четлатиш чо- раларига этимологик ва халқаро стандарт сифатида самарадорлиги нуқтаи назаридан таъриф берилмагунча унчалик ишончли бўлмаслиги мумкин. Адабиётларда четлатиш чораларининг инг- лиз тилидан рус тилига таржимаси турлича. Масалан, чиқариб олиш, сақлаб қолиш, олиб қўйиш, четлатиш, жиноий таъқибдан четлатиш, ажралиб чиқиш каби таржимага эга. Аксинча, рус тилидан инглиз тилига ҳам шунга ўхшаш ҳолатнинг гувоҳи бўламиз. Шу билан бирга, муаллиф тадқиқоти давомида чораларнинг мазмун-моҳияти, таърифи ва самарадорлигини кўрсатиш учун ҳуқуқий-лингвистик ёндашувни қўлламаяпти. У вояга етмаганларни жиноий таъқибдан чет- латиш чоралари ва уларнинг аҳамиятини тушунтиришга қаратилган турли хил ёндашувларни ўрганади, хорижий адабиётларни таҳлил қилади, четлаштириш чоралари бўйича назариялар ва тушунчаларни қиёсий таҳлил қилиш натижаларини умумлаштиради. Хулоса қилиб айтганда, муаллиф институт билан боғлиқ бўлган ўзига хос концепциялар ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олиб, уни янада самарали ва уйғун тарзда Ўзбекистонда миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда, татбиқ этиш учун ушбу институтнинг турли хил тушунчалари ва амалиётларини ўрганишни давом эттириш зарур деган хулосага келади.

