ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИДА МЕРИТОКРАТИЯ ТАМОЙИЛИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ

Mualliflar

Kalit so‘zlar:

давлат хизмати, давлат фуқаролик хизмати, давлат фуқаролик хизматчиси, меритократия тамойили, очиқ танлов, компетенция, кадр, вакант лавозим.

Annotatsiya

Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматига кадр- ларни қабул қилишда меритократия тамойилининг аҳамиятини тадқиқ этишни мақсад қилган. Мақолада меритократия тамойили тушунчаcининг моҳияти, хусусиятлари ва республикамизда қўлланиш жараёнлари таҳлил қилинган. Давлат фуқаролик хизматига кадрларни қабул қилишда меритократия тамойилини қўллашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилган. Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов асосида кадрларни қабул қилишнинг ижобий хусусиятлари тизимлаштирилган. Ўрганилаётган масала юзасидан ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Респуб- ликаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан олиб борилган амалий ишлар таҳлил қилинган. Мақолада агентликнинг ютуқлари билан бир қаторда, йўл қўйган камчиликларига эътибор қаратилган. Хусусан, меритократия тамойили асосида дав- лат фуқаролик хизмати лавозимлари учун очиқ танловлар ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги масаланинг энг муаммоли жиҳати сифатида таъкидланган. Шу са- бабли мақолада давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун очиқ танлов ўтказиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш ва унда бир қанча масалаларга эътибор қаратиш таклиф қилин- ган. Бундан ташқари, кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов асосида қабул қи- лишни давлат фуқаролик хизматига оид барча давлат органларида ўтказиш лозимлиги ва унинг зарурати асослантирилган.

Yuklab Olishlar

Nashr qilingan

2026-02-02

Qanday Iqtibos Keltirish

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИДА МЕРИТОКРАТИЯ ТАМОЙИЛИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАЛАРИ. (2026). YURISPRUDENSIYA, 1(4), 34-41. https://yurisprudensiya.tsul.uz/index.php/yurisprudensiya/article/view/234