ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШЛАМАЙДИГАН БОШҚА ХОДИМНИНГ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ, ШУНИНГДЕК, ЎРИНДОШЛИК ИШИ ЧЕКЛАНГАНЛИГИ САБАБЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Kalit so‘zlar:
ўриндошлик, асосий иш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўриндошлик иши чекланиши, меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, иш берувчи, ходим.Annotatsiya
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиб ва тамойилларининг аниқ белгилаб қўйилиши, бир томондан, меҳнат муносабатлари асоссиз равишда тугатилишига қарши ҳуқуқий ҳимоя воситаси бўлса, иккинчи томондан меҳнат қилиш мажбурият эмас, балки ҳуқуқ эканлиги ҳақидаги конституциявий норманинг амалга оширилишини таъминловчи механизм ҳисобланади. Мазкур мақолада муаллиф томонидан миллий қонунчилик ва илмий адабиётларнинг таҳлили натижасида иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишда амалиётда кўплаб хато ва камчиликларга йўл қўйиладиган турларидан ҳисобланадиган ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши, шунингдек, меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган ҳамда бу борада амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида таклиф-мулоҳазалари баён этилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ўриндошликнинг ҳуқуқий тушунчаси, ўриндошлик асосида ишлаш режими, ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари тўлиқ ўз аксини топмаганлиги, ўриндошлик бўйича ишлаётган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандига асосан бекор қилишда огоҳлантириш муддатининг белгиланмаганлиги каби муаммоларга эътибор қаратилган.

